қилиб илми ҳар бир нарсани қамраб олгувчи Оллоҳни инсонга қиёслаб, адолат учун унга ўзимиз тушунган маънони берамиз? Уларнинг манфаатли, манфаатлироқ деган сўзлари ҳам адолатга бўлган қарашларидан келиб чиққан. Адолат ҳақида айтган гапларини У ҳақида ҳам айтадилар. Аммо кўриниб турган нарса шуки, инсон бир нарсада манфаат бор деб ҳисоблайди. Агар унинг фикри кенгайса, унинг раъйи ҳам ўзгаради. Масалан, Ислом олами бугунги кунда куфр юрти бўлиб, унда Ислом билан ҳукм юритиш тарк қилинган. Шунинг учун ҳамма мусулмонлар уни фасод олам деб билишади. Кўплари уни ислоҳга муҳтож деб ҳисоблашади. Лекин онгли одамлар биладики, ислоҳ мавжуд ҳолатдан фасодни кетказиш демакдир. Бу эса хато. Балки Ислом олами куфр ҳукмини кетказиб, у ерда Ислом ҳукмини ўрнатадиган умумий инқилобга муҳтож. Ердаги ҳар бир ислоҳ фасоднинг умрини узайтиришдир. Бундан ислоҳга нисбатан инсоннинг қараши тафовутли экани кўринади. Оллоҳни инсоннинг қарашига бўйсундириш ва унга биз яхши ва яхшироқ деб билган нарсани вожиб қилиш мумкинми? Айтайлик, Оллоҳ Таоло бир ишни қилди. Бизнинг ақлимиз унда яхшилик борлигини кўрмайди. Масалан, Иблис ва шайтонларни яратишда, уларга одамларни адаштиришда қувват беришида қандай яхшилик бор? Нима учун Оллоҳ Таоло Иблисга қиёматгача муҳлат берди-ю, Сайидимиз Муҳаммад с.а.в.ни ўлдирди? Наҳотки шу нарса халқ учун манфаатли бўлса? Нима учун ер юзидан Ислом ҳукмини кетказди-ю, куфр ҳукмини унда олий қилди? Мусулмонларни хорлаб, уларга кофир душманларини ҳукмрон қилди? Наҳотки бу нарса бандалар учун яхшилик бўлса? Агар минглаб ишларни санашда давом этсак ва уларни ўз ақлимиз тушунган яхшилик маъносига қиёсласак, уларда ҳеч қандай яхшилик йўқлигини кўрамиз. Шунинг учун Оллоҳни инсонга қиёслаб бўлмайди ва унга бирор нарсани вожиб қилиш мумкин эмас.
Учинчидан, мутакаллимлар манҳажи ақл етадиган ва етмайдиган ҳар бир нарсада баҳс қилиш ихтиёрини бериб қўяди. Бу нарса ақлни ҳукм қилиш мумкин бўлмаган нарсаларда баҳс юритишга олиб боради. Натижада у фаразлар ва хаёлотлар ҳақида баҳслашади ва ҳаётда мавжуд бўлган ёки бўлмаган нарсаларни тасаввур этишга асосланиб, ҳужжат барпо қилади. Бу нарса ақл идрок қилолмайдиган, лекин биз унинг хабари содиқлигига аниқ ишонадиган Зот қатъий мавжуд нарсалар ҳақида берган хабарини рад этиш имкониятини вужудга келтиради. Ёки ақл унинг мавжудлигини тасаввур қилган, аслида йўқ хаёлий нарсаларга иймон келтиришга олиб боради. Масалан, улар Оллоҳнинг зот ва сифати ҳақида баҳс қилдилар. Уларнинг баъзилари айтдики, сифат мавсуф (сифатланаётган зот)нинг айни ўзидир.
36-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|